Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Яшил шаҳарлар: келажак шаҳарлари учун барқарор ечимлар

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.05.2023 2649 Yangiliklar

Бугун Самарқандда ЕТТБнинг йиллик мажлиси ва бизнес форуми бошланди. Биринчи кун доирасида ЕТТБнинг “Яшил шаҳарлар: келажак шаҳарлари учун барқарор ечимлар” панел муҳокамаси ўтказилди.

 

Унда жорий йил Самарқанд шаҳри учун 100 та замонавий электробусларни харид қилиниши алоҳида қайд этиб ўтилди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 май куни Самарқанд шаҳрига электробусларнинг дастлабки 6 донаси олиб келинган.

 

Таъкидлаш керакки, ЕТТБнинг ушбу лойиҳаси бугунги кунда экологик тоза шаҳар жамоат транспорти тизимини яратиш бўйича минтақада амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади.

 

Лойиҳанинг асосий мақсади ҳавонинг ифлосланиши ва зарарли газлар чиқиш миқдорини камайтириш, йўлларда шовқин даражасини пасайтириш ҳисобланади.

 

Лойиҳа доирасида 2025 йилнинг декабрига қадар 2362 тонна зарарли газларнинг ҳавога чиқарилиши олди олинади. Лойиҳа натижасида 550 минг маҳаллий аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжи қопланиши режалаштирилган.

 

Панел муҳокамасида Марказий Осиё ва умуман минтақада барқарор инфратузилма лойиҳаларини яратиш ва кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар намуналари тақдим этилди. Панел иштирокчилари барқарор инфратузилма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун хусусий секторни жалб қилиш мақсадида режаларни муҳокама қилдилар.