O' Z B E K I S T O N   R E S P U B L I K A S I
T R A N S P O R T   V A Z I R L I G I

Саломатлик рукни

Саломатлик рукни

Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси.

      Транспорт вазирлиги ишчи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси” шиори остида турли-туман спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

photo_2021-01-08_19-28-37

      Ишчи ходимларнинг жисмоний ривожланиши орқали меҳнат унумдорлиги ва самарали иш фаолиятига эришиш мақсадида вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан дам олиш кунлари мунтазам равишда вазирлик марказий аппарати ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

photo_2021-01-08_19-28-47

photo_2021-01-08_19-28-57

photo_2021-01-08_19-29-05

      – Бугунги мусобақа орқали ҳамкасблар билан соғлом рақобатда белашдик. Агар инсон соғлом бўлса, ишида ҳам унум бўлди , – дейди Ф. Нархўжаев. –  Халқимизда соғ танда соғлом ақл, деган гап бежизга айтилмаган.

 

“Чимён” ёшлар оромгоҳида икки кунлик дам олишлари ташкил этилди.

      Инсон саломатлиги буюк неъмат, ҳозирги пандемия пайтида соғлиқдан муҳим неъмат йўқ эканини барчамиз қалбдан ҳис этяпмиз. Турли-туман касалликларга қарши курашишда биринчи галда иммун тизими мустаҳкам бўлиши, тана доимий ҳаракатда бўлиши талаб этилади. Соғлом турмуш тарзи эса бу — ҳар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик, куч-қувват гаровидир.

111_3

      Транспорт вазирлиги томонидан ишчи ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи - фаровон ҳаёт асоси” шиори остида турли-туман тадбирлар ташкил этилмоқда.

112_3

      Ходимларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиб табиат қўйнида мароқли ҳордиқ чиқариши, шунингдек, оилаларида соғлом турмуш тарзи пойдеворини шакллантириш учун шароит яратиш мақсадида вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир гуруҳ ёш ишчи ходимларнинг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Чимён” ёшлар оромгоҳида икки кунлик дам олишлари ташкил этилди.  

    Оромгоҳда дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли-туман спорт мусобақалари, маънавий – маърифий кечалар, шунингдек, “Team building” дастури доирасида ходимлар ўртасида ўзаро кўмак, ишонч ҳамда руҳлантириш ҳусусиятларини шакллантиришга йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда.

      – Асосий мақсадимиз ходимларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бу орқали эса иш фаолияти давомида меҳнат унумдорлиги ва самарадорликка эришишдан иборат, – дейди Ф. Нoрхўжаев. – Соғлом турмуш тарзига риоя этиш инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш, муваффақиятга эришиш гаровидир.

 

Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Аъзо бўлиш