Чориев Жасурбек Ергашевич – 1978 йил Сурхондарё вилояти, Денов туманида туғилган.
Маълумоти – олий. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Боулдер шаҳридаги Колорадо университети (AҚШ) ва Тошкент давлат авиация институтларини (магистратура) тамомлаган. Маълумоти бўйича операцион ва авиация менежменти мутахассислигини эгаллаган.
Чориев Жасурбек Ергашевич илк меҳнат фаолиятини Чкалов номли авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси биринчи даражали мутахассислигидан бошлаган. Сўнгра у бир қатор чет давлатларининг авиакорхоналарида фаолиятини давом еттирган.
Жумладан, “Coyne Airways” авиакомпаниясида сотувлар бўйича менежери ва бошқарув директори (Дубай, Лондон, БAA), “SRS Air and Dulles World” авиакомпаниясида глобал сотувлар ва халқаро операциялар бўйича вице-президенти (Вирджиния, AҚШ), “UKAS” авиакорхонаси вице-президенти (Дубай, БAA), “Versatile Aviation” авиакорхонаси бошлиғи (Шаржа, БAA).
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигидаги илк меҳнат фаолиятини 2019 йилда Aэропортларни ривожлантириш ва ер усти таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғи ва Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчиси бўлиб бошлаган.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари.