Транспорт вазирлиги фаолияти тўғрисидаги ахборотлар рўйхати

    Қуйидаги ахборотлар Транспорт вазирлиги фаолияти тўғрисидаги ахборотлар ҳисобланади:

 

  1. Транспорт вазирлигининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар,  учрашувлар,  матбуот конференсиялари,  брифинглар,  семинарлар,  давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлигининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар,  шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Амалга оширилишида Транспорт вазирлиги иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи расмий эълон қилинган асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлигининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари,  улар ўтказиладиган сана,  жой ва вақт,  мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби.

   Транспорт вазирлиги фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.