Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлигининг 2022 йил якунлари бўйича амалга оширган ишлар натижалари тўғрисида маълумот

Транспорт вазирлиги томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида 
ҲИСОБОТ

2022 йил январь-декабрь ойларида темир йўл, ҳаво, автомобиль транспортларида жами юк ташувлари ҳажми 1,34 млрд тонна (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,6 фоиз), юк айланмаси 45,5 млрд тонна/км ни (103,5 фоиз) ташкил этди.

Барча транспортда йўловчи ташиш ҳажми 6,17 млрд йўловчи (102,3 фоиз), йўловчи айланмаси 144,7 млрд йўловчи/км ни (105,6 фоиз) ташкил этди.

Жами халқаро юк ташувлари ҳажми (экспорт, импорт ва транзит) – 53,6 млн тоннани ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,2 фоизни ташкил этди.

Бунда, экспорт юклари – 15,4 млн тонна (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,0 фоиз), импорт – 26,0 млн тонна (108,6  фоиз) ва транзит – 12,2  млн тоннани (123,2 фоиз) ташкил этди.

Автомобиль транспорти соҳасида

2022 йил январь-декабрь ойлари якуни билан  ҳудудларда республика бўйича 827 та янги автобус ва микроавтобуслар харид қилинди. Хусусан, 455 та автобус ва 372 та янги микроавтобуслар харид қилиниб, йўловчи ташиш йўналишларига жойлаштирилди.

Шунингдек, 2022 йилнинг январь-декабрь ойлари якунида Қорақалпоғистон Республикаси 15 та, Андижон 1 та, Бухоро 5 та, Жиззах 2 та, Навоий 5 та, Наманган 10 та, Самарқанд 8 та, Сурхондарё 1 та, Сирдарё 5 та, Фарғона 4 та  Хоразм 10 та ва  Тошкент вилоятларида 12 та, Тошкент шаҳрида 28 янги ички автобус йўналишлари ташкил этилди. (Республика бўйича жами 106 та автобус ва 80 та йўналишли такси йўналишлари ташкил этилди)

Андижон вилояти Андижон шаҳрида 1 та автостанция реконструкция қилинди ва Булоқбоши туманида 1 та автостанция қурилди, Бухоро вилоятининг Олот ва Бухоро туманларида 2 та янги замонавий охирги тўхташ бекатлари қурилди, Жиззах вилояти Фориш туманида 1 та автостанция қурилди, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 1 та автостанция қурилди ва Янгибозор туманида 1 та автостанция реконструкция қилинди, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 1 та автостанция реконструкция қилинди, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 1 та автостанция реконструкция қилинди ҳамда йўловчилар учун фойдаланишга топширилди.

(Республика бўйича жами 9 та автостанцияда ишлар ташкиллаштирилди)

Бухоро вилоятининг Олот ва Бухоро туманларида вазирлик томонидан 2 та янги замонавий охирги тўхташ бекатлари қурилиб, йўловчилар учун фойдаланишга топширилди ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган 5 та автостанциялар фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, Республика бўйича жами 792 та автобус бекати қурилди ва реконструкция қилинди.

Аҳолига жамоат транспорти хизматларини кўрсатиб келаётган  ташувчиларнинг тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб -қувватлаш мақсадида 2022 йил январь-декабрь ойларида ҳудудларда норентабель бўлган шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро автобус йўналишларида кўрган зарарлари ўрнини қоплаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан 8 330,4 млн сўм субсидия ажратилди ҳамда шаҳар йўналишларида фуқароларнинг айрим тоифаларини бепул ташилиши натижасида кўрилган зарарларни ўрнини қоплаш учун  4 469,57 млн сўм, шаҳар йўловчи транспортида чекланган тарифлар натижасида кўрилган зарар бўйича 2 763,6 млн сўм маблағлар жами 7 233,17 млн сўм субсидиялар қоплаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 948-сонли қарорига мувофиқ, бугунги кунда “Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори” МЧЖ (АТТО) томонидан дастлаб вилоят марказларидаги ГулистонҚарши, Урганч, Нукус, Самарқанд, Андижон шаҳарларидаги автобус ва микроавтобусларига 706 та валидатор ва 44 та мобиль валидаторлар ўрнатилди ҳамда автоматлаштирилган тўлов тизимига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарорига мувофиқ, тендерлар бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди. 2022 йил якунига қадар 730 та йўналишлар ташувчиларга бириктирилди. Электрон тендер якунлари бўйича QR кодли шартномалар ва гувоҳномалар ахборот тизим орқали ташувчиларга тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–111-сонли қарори билан тасдиқланган “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича йўл харитаси”нинг 3-бандига мувофиқ Тошкент шаҳри тажрибаси асосида вилоятлар марказларини жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Транспорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Россия Федерациясининг СИМЕТРА (“А+С Транспроект”) компанияси томонидан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри транспорт тизими ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш модели ишлаб чиқилди. 

Халқаро автобус йўналишларини қайта тиклаш тўғрисида

2022 йилнинг 12 апрель кунидан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мунтазам халқаро автобус йўналишлари қайта тикланди.

Бугунги кунда мунтазам халқаро автобус йўналишлар орқали ўртача 700 га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Қирғизистон Республикаси бўйича:

15 апрелдан “Тошкент - Бишкек” халқаро автобус йўналиши қайта тикланди. Ҳозирги кунда ҳар куни 2 та қатнов амалга оширилмоқда
ва ўртача 65 та йўловчига хизмат кўрсатиб келинмоқда.

1 июндан “Тошкент – Чўлпон ота” мавсумий халқаро автобус йўналиш ташкил этилди. Ҳозирда кунига 1 та қатнов амалга оширилмоқда ва ўртача 42 та йўловчига хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Тожикистон Республикаси бўйича:

“Тошкент - Хўжанд” халқаро автобус йўналиши қайта тикланди. Ҳозирда ҳар куни 1 та қатнов амалга оширилмоқда ва ўртача 45 та йўловчи хизмат кўрсатиб келмоқда. 2022 йилнинг 20 февраль куни “Қўқон – Хўжанд” ва 3 июнь куни “Янгиер - Истаравшан” мунтазам халқаро йўналиши очилди ҳамда  бугунги кунда йўловчиларга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Россия Федерацияси бўйича:

2022 йил 18 июлдан “Тошкент - Москва”, “Тошкент - Қозон”, “Тошкент – Санкт-Петербург”“Тошкент - Новосибирск” ва “Тошкент - Нижний Новгород” мунтазам халқаро автобус йўналишлар қайта тикланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича 2022 йил январь-декабрь ойларида ҳудудларда ташкил этилган “туризм кўчалари”ни боғловчи, тунги вақтда ҳаракатланадиган жамоат транспортини йўлга қўйиш мақсадида 1 та янги йўналиш ташкил этилди ва ишлаб турган 28 та йўналишларнинг иш вақти тунги вақтларгача узайтирилиб, ушбу кўчаларда тунги вақтларда жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилди.

Ақчакўл, Ашшикўл, Зикрикўл, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларини шаҳар ва туман билан боғловчи автобус, шу жумладан “Shuttle bus”лар қатновини йўлга қўйиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди, жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги Ақчакўл ҳудудига ВХ-524 “Бостан АС-Нукус АВ” автобус йўналиши ва Нукус шаҳридаги Ашшикўл ҳудудига 52-сонли “Юлдузча болалар дам олиш маскани-Марказий деҳқон бозор” йўналишли такси йўналиши йўлга қўйилди;

Жиззах вилоятида жойлашган Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва “Айдар-Арнасой” тизимидаги туристик зоналарига боришда маҳаллий ва хорижий туристларга вилоятдаги “Аъло Престиж Сервис” МЧЖ, “Бегали Транс Сервис“ МЧЖ ва “Ойбек Супер Транс“ МЧЖ ларга тегишли автобус, микроавтобус ва йўналишсиз таксилар доимий равишда буюртма асосида хизмат кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, Айдаркўл ҳудудига ВХ-500 “Арнасой-Жиззах” йўналиши йўлга қўйилди;

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги Зикрикўл ҳудудига ШЙТ-455 сонли  “Қоровулбозор-Нағоратепа” ва ШЙТ-280 сонли “Қоракўл-Сайёт” йўналишлари ҳамда Когон туманидаги Тўдакўл ҳудудига ШЙТ-261-сонли "Когон бош бекати-Янги Ҳаёт" йўналишли такси йўналиши йўлга қўйилди;

Бухоро вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳларга тарихий масканларни айланиб чиқиш имконини берадиган икки қаватли туристик автобусларнинг қатновини йўлга қўйиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан йўналиш схемаси ишлаб чиқилиб белгиланган тартибда келишиб олинди. Қатновлар икки қаватли замонавий автобусларда, "Ипак Йўли” МЧЖ жамиятига тегишли бўлган туристик автобусда амалга оширилмоқда.

Дарё транспорти соҳасида

Ҳисобот даврида кемаларни рўйхатга қўйиш ва техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида 117 та кема эгаси билан шартномалар тузилди, 46 та кема рўйхатга олинди7 та кема қайта рўйхатга олинди, фойдаланишда бўлган 139 та кема техник кўрикдан ўтказилди.

Кемаларга 53 та Кема гувоҳномаси, 60 та Классификация гувоҳномаси, 60 та сузишга яроқли эканлиги тўғрисида гувоҳномалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июлдаги “Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 421-сонли қарори ва Транспорт вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 138-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг кема ҳайдовчиси курсини тугатган 57 киши аттестациядан ўтказилиб, уларга кема бошқариш ҳуқуқини берувчи кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилди.

Шунингдек, дарё транспортида кўрсатиладиган давлат хизматларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелда 167-сон қарори билан “Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

Темир йўл транспорти соҳасида

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ, “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ билан биргаликда “Йўловчи вагонларини реконструкция (режавий таъмир, модернизация) қилиш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига асосан темир йўл орқали келадиган товарлар бўйича маълумотларни олдиндан электрон алмашиш тизими тўлиқ йўлга қўйилди.

Давлат Божхона қўмитасига темир йўл транспортида ташилаётган товарларни божхона кўригидан ўтказиш жараёнида ортиш-тушириш харажатларини бевосита юк жўнатувчилар (юк қабул қилувчилар) томонидан тўлаш механизмини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланиб, ўрнатилган тартибда тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ ва Олмазор – Сергели йўналишларида жойлашган 19 та бекатни номлаш, ташкилий масалаларни муҳокама қилиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ташкиллаштирилди, метро бекатларини номлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва “Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳалари доирасида ўтказилган йиғилишларда иштирок этилди.

“Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўли қурилиши лойиҳасининг ортофоторежаси ва рельефнинг рақамли моделини яратиш ва молиялаштириш манбаини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.

Тошкент метрополитенининг Тошкент шаҳрида ер усти метро йўлининг II босқич “Қўйлиқ – Қипчоқ (Қурувчи)” қисмида қурилиш ишлари ҳолатини мониторинги олиб борилди.

2022 йил январь-декабрь ойларида жами 80 та (10 таси камчиликларни бартараф этиб қайтадан киритган) темир йўл шохобча йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиш учун аризалар келиб тушган бўлиб, улардан 78 таси ўрнатилган тартибда келишилди ҳамда тасига Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”даги ЎРҚ-701-сон Қонуни талаблари бузилганлиги сабабли рад жавоби берилди.

Шунингдек, Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича 2022 йил январь-декабрь ойларида жами 15 та маҳаллий йўналишларда юкларни ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олиш учун аризалар келиб тушди, аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 12 та тадбиркорлик субъектларига лицензиялар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 21 февралдаги 80-сон 2022 йил 1 мартдан ва “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорларига мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали “Лицензия” ахборот тизими орқали қабул қилинмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги онлайн хизматлар электрон шаклда амалга оширилмоқда.

Жумладан,

– электрон чипталарини онлайн тарзда сотиб олиш ва 100 фоиз маблағи пластик картага қайтариш;

– йўловчи поездлар қатновларини онлайн жадвалида кузатиш;

– “Афросиёб” поездларида интранет хизматларидан фойдаланиш;

– юк ташиш жараёнида тадбиркорлар томонидан юк вагонларига онлайн буюртма бериш;

– юк ташиш тарифларини онлайн тарзда ҳисоблаш;

– вагон ва контейнерларни қидириш ва ҳоказолар.

Йўловчиларни ташиш, уларга замонавий сервис хизматлар кўрсатиш, шу жумладан рақамлаштириш йўналишида қатор ва самарали ишлар хам амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Электрон чипталарни сотиш ахборот тизимининг янги талқини ва мобил иловалари ишга туширилди. Ҳозирги кунда электрон чипталар улуши 30 фоиздан ошди. Бундан ташқари мазкур тизим 4 та миллий тўлов тизимларига ҳамда Master Card, Visa, PayPal ва бошқа халқаро электрон пул тўлаш тизимлари билан интеграция қилинди.

Хусусан, юк эгалари учун лойиҳа қуйидаги онлайн имкониятларни тақдим этади:

– транспорт ҳужжатларининг ва юкнинг божхона декларациясини расмийлаштириш;

– минтақавий темир йўл узеллари ҳамда ТехПДлар билан керакли шартнома ва битимларни онлайн тарзда электрон рақамли имзо орқали имзолаш;

– юкларни темир йўл транспорти орқали ташиш учун юк тўловларини ва қўшимча йиғимлар ҳисоблаш;

– ташиш ва қўшимча йиғимлар учун тўловларни ўтказиш.

“Қозоғистон темир жоли” АЖ билан жаҳон стандартидаги UN EDIFACT шаклидаги электрон юк хати орқали алмашишга келишилди, ҳамда бу борада ахборот тизимига керакли қўшимча модуллар ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда тест тариқасида амалга оширилмоқда.

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида 2020-2023 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖни рақамли трансформация қилиш тўғрисида 14 та лойиҳа бажариб келинмоқда. Бугунги кунда 14 та лойиҳадан 13 таси тўлиқ бажарилган, 1 таси бажарилиш жараёнида.

Ҳаво транспорти соҳасида

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ўртасида ҳаво қатнови соҳасида давлатлараро ва ҳукуматлараро характердаги 52 та халқаро шартномалар имзоланган.

Хорижий давлатлар билан мунтазам йўловчи авиақатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда Ўзбекистон АҚШ, Буюк Британия,  Германия, Миср, Ҳиндистон, Грузия, Тожикистон, Афғонистон, Эрон, 
Кувайт, Саудия Арабистони, Латвия, Озарбайжон, Жанубий Корея, Россия, Туркия, БАА, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Уммон ва Хитой давлатлари билан мунтазам ҳаво қатновлари йўлга қўйилди.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни инобатга олиб хорижий давлат авиация маъмуриятлари билан музокаралар олиб борилди. Жумладан, Россия, Туркия, БАА, Қозоғистон, Қирғизистон, Кувайт, Эрон, Озарбайжон ва Беларусь давлатлари билан мунтазам авиақатновлар ҳажми оширилишига эришилди.

2022 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга келаётган фуқаролардан коронавирус инфекциясига ПЗР-тести манфий бўлиши ҳақидаги мажбурий талаб Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан бекор қилинди.

“Флайнас” авиакомпаниясига Жидда-Тошкент-Жидда йўналишида мунтазам парвозларни ҳафтасига 8 та қатнов билан амалга ошириш бўйича тегишли рухсатномалар берилди. 2022 йил 15 сентябрь куни қайд этилган йўналишда биринчи қатнов амалга оширилди; 

“Флайнас” авиакомпанияси ҳаво кемалари учун Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ер усти хизматлари учун чегирма бериш масаласи ижобий кўриб чиқилди ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ билан мазкур Саудия Арабистони авиакомпанияси ўртасида тегишли шартнома имзоланди.

Самарқанд халқаро аэропортини ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Транспорт вазирлиги хорижий авиакомпаниялар учун 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этиб, ушбу имтиёзлар тўғрисида хорижий давлат авиация маъмуриятлари хабардор этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев 2022 йил 3 октябрь куни Венгриянинг тегишли идора ва компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Венгрия ўртасида ҳаво ва авто транспортида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда 2022 йил 30 сентябрь куни “Wizz Air” авиакомпаниясининг Президенти Роберт Кэри билан учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, қайд этиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан “Wizz Air” авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик юзасидан Англашув меморандуми имзоланди.

2022 йил давомида йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Қозон – Тошкент ва Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилди.

Йўловчилар учун ички авиақатновларнинг жозибадорлиги ва оммабоплигини ошириш мақсадида, “Uzbekistan Airways” АЖ билан биргаликда “Тошкент-Нукус-Мўйноқ” ва “Мўйноқ-Нукус-Тошкент” йўналиши бўйича 2022 йилнинг 26 март куни “Airbus – 320” ҳаво кемасида биринчи авиақатнов амалга оширилди.

Шу билан бир қаторда, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 2022 йил 12 сентябрдан “Тошкент – Нукус – Мўйноқ” ҳамда “Мўйноқ – Нукус – Тошкент” йўналиши бўйича ҳафтасига 2 марта мунтазам авиақатновлар жорий этилди.

2021 йил 12 декабрдан Фарғона-Сўх-Фарғона йўналишида АН-2 ҳаво кемасида ҳафтасига 2 маротаба (душанба ва жума кунлари) йўловчилар ташиш бўйича йўлга авиақатновлар сони 2022 йил 7 мартдан бошлаб ҳафтасига 4 тага етказилди (душанба, чоршанба, жума ва якшанба).

2022 йил апрель ойида Туркия Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида икки мамлакат авиация ҳукумат идоралари ҳозирги кунда мавжуд йўналишларда (Тошкент-Истанбул 14+3, Самарқанд-Истанбул 3+1, Фарғона-Истанбул 2+1, Урганч-Истанбул 1+1) бўйича қўшимча қатновларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, 2022 йил 15 майдан бошлаб икки давлат ташувчилари учун ҳафтасига 2 маротаба янги Бухоро-Истанбул йўналиши бўйича авиақатновларни амалга оширишга келишилди ва “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан амалга оширила бошланди.

2022 йил 21 майдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ “Тошкент-Батуми-Тошкент” йўналиши бўйича ҳафтасига 2 маротаба мунтазам авиа қатновларни амалга ошира бошлади.

2022 йил бошидан Парижга/дан ҳафтасига 2 маротаба мавсумий авиақатновлар тикланди, бундан ташқари авиа ташувлар сони Лондон ва Ригага/дан ҳафтасига 2 маротаба, Франкфурт ва Нью-Йоркка ҳафтасига 3 тагача оширилди.

2022 йил январь ойидан бошлаб зиёрат туризми дастури доирасида пандемия сабабли узоқ давом этган танаффусдан сўнг, “Uzbekistan Airways” АЖ Мусулмонлар идораси билан биргаликда “Умра-2022” дастури доирасида Жидда ва Мадина шаҳарларида Ўзбекистонлик зиёратчилар учун кунлик рейсларни қайта тикланди.

Жаҳон Банки экспертлари билан бирга “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг бизнес-модели ишлаб чиқилди ва аҳоли мобиллигини ошириш ва авиачипта нархини пасайтириш мақсадида авиакомпания гибрид бизнес моделига ўтиб, “Uzbekistan Express” янги арзон транспорт хизматларини ишга туширди. Натижада тарифлар бошқа йўналишларга нисбатан ўртача 20 фоизга арзонлаштирилди.

“Шарқий Хаб” дастурини амалга ошириш доирасида қўшни Ўш шаҳри аэропортидан тез-тез учувчи Фарғона водийси аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2022 йил февралидан Наманган ва Фарғона шаҳарларидан қуйидаги йўналишлар бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилди:

Намангандан парвозлар йўналиши

Фарғонадан парвозлар йўналиши

Москва

Москва

Самара

С.Петербург

Омск

Қозон

Оренбург

Новосибирск

Екатеринбург

Истанбул

Краснодар

Пермь

Иркутск

Олмата

Шунингдек, ҳозирда Фарғона-Шаржа ва Фарғона-Батуми йўналиши бўйича қатновларни очиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

2022 йил давомида авиақатновларни амалга ошириш режасига асосан, Тошкентдан Прага ва Батуми шаҳарларига авиақатновлар амалга оширилиб келмоқда.

Шунингдек, пандемия давригача амалга ошириб келган ўзининг мунтазам авиақатновларни босқичма-босқич тиклаб келмоқда. Хусусан, шу қаторда, Тошкент-Куала-Лумпур-Тошкент мунтазам авиақатновларини тиклаш ҳамда ташкиллаштириш мақсадида тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмоқда. Шу асосида, мунтазам авиақатновлар 2022 йилнинг 2 ноябридан Тошкент-Куала-Лумпур-Тошкент йўналишида ҳафтасига икки маротаба, яъни чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси маҳаллий йўналишларида “Uzbekistan Airways”“Qanot Sharq” ҳамда “Humo Air” авиакомпаниялари томонидан мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.

2022 йил январь – декабрь ойлари якуни бўйича резидент авиакомпаниялари томонидан 29 800 та рейслар амалга оширилди, ўтган 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 11 948 та рейс ёки 166,9 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, жами 4 412,2 минг нафар йўловчи ташилган бўлиб, бу ўтган 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2 230,9 минг нафар йўловчига ёки 2 баробарга кўп. Шулардан маҳаллий йўналишларда шаҳарлараро амалга оширилган авиақатновлар сони 6 994 та (ўсиш 179,5%) ни, ташилган йўловчилар сони 884,3 минг нафарни (ўсиш 184,1%) ташкил этади.

Жумладан, 2022 йил январь-декабрь ойларида “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 28 140 та рейс амалга оширилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 158,7 фоиз4 226,8 минг йўловчи ташилди, бу 2021 йилга нисбатан 195,1 фоизни ташкил этди, шунингдек, 64,3 минг тонна юк (пуллик багаж ва почта алоқасини ҳисобга олган ҳолда) ташилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 120,0 фоизни ташкил этди.

"Qanotsharq" авиакомпанияси асосий фаолияти бўйича қуйидаги кўрсаткичларга эришди:

2022 йил январь-декабрь ойларида авиакомпания томонидан жами 1 320 та рейс амалга оширилди (2021 йилда 102 та рейс), шулардан узоқ хориж ва МДҲ йўналишлари бўйича 1 175 та рейс ва ички йўналишларда 145 та рейс амалга оширилди. Ушбу авиақатновларда жами 182 минг йўловчи ташилди, жумладан маҳаллий йўналишларда 9,1 минг йўловчи ташилди.

“Humo Air” авиакомпанияси томонидан 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 340 та рейс амалга оширилди ва 3 397 та йўловчи ташилди.

Январь-декабрь ойлари якуни бўйича резидент авиакомпаниялари томонидан шаҳарлараро қатновларда аҳоли мобиллигини ошириш мақсадида маҳаллий бориш-келиш авиақатновлар сони ҳафтасига 142 тага етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон Фармонига мувофиқ Транспорт вазирлиги  ҳамда Молия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Реcпубликаси ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун авиа ва темир йўл йўналишларида мазкур ҳудудлардан/га республикамизнинг бошқа ҳудудларига/дан бориш/келиш учун қўлланиладиган махсус тариф ишлаб чиқилди ва 2022 йил 15 сентябрдан амалга киритилди.

Аэропортлар ва инфратузилмаларни ривожлантириш, шунингдек 2022 йил январь-декабрь ойларида амалга оширилган ишлар бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 февралдаги “Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 43-сон қарори тасдиқланди.

Ҳозирги кунда амалдаги “Зиёрат туризми” дастури доирасида йўловчиларни ташиш бўйича хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50 фоизгача чегирмалар жорий этилган.

2022 йил 18 март куни Самарқанд халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги аэропорт мажмуаси, ҳаракатланиш имконияти чекланган йўловчиларга хизмат кўрсатиш талаблари инобатга олинган ҳолда, халқаро стандартлар асосида қурилган. Терминал ўз ичига 29 та рўйхатга олиш жойи, 8 та самолёт саҳнига чиқиш йўлаги, 4 та телескопик траплар, 10 та паспорт назорати кабинаси ва жўнаб кетаётган йўловчилар учун 6 та E-gate, шунингдек, учиб келган йўловчилар учун 15 та паспорт назорати пунктларини ўз ичига олган.

Янги терминал мунтазам қатновлар сонини ҳафтасига 40 тадан 120 тагача, перронни модернизация қилиш эса, самолёт тураргоҳлари учун ўриндиқлар сонини 24 тагача ошириш имконини берди.

Аэропорт йўналишлар тармоғини ривожлантириш режаси 2030 йилгача йўналишлар сонини 30 тадан ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий, ижтимоий ва маданий-маърифий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида Халқаро аэропортларнинг кутиш залларида махсус жой ажратилиб тарғибот материалларини жойлаштириш учун бурчаклар ташкил этилди.

2022 йил январь-декабрь ойларида “Uzbekistan Airports” АЖ томонидан мамлакатимиз аэропортларида 32 144 та рейсларга хизмат кўрсатилган бўлиб у 2021 йилга нисбатан 8991 та рейсга ёки 139 фоизга, шунингдек, 7 894,4 минг йўловчига хизмат кўрсатилган бўлиб, бу 2021 йилга нисбатан 2 480,3 минг йўловчига ёки 146 фоизга кўпдир.

2022 йилда Ўзбекистонга 31 та хорижий авиакомпания 69 та йўналиш бўйича мунтазам парвозларини амалга оширди.

2022 йилда қуйидаги янги хорижий авиакомпанияларга Ўзбекистонга мунтазам парвозлар учун тегишли рухсатномалар берилди:

Salam Air, Air Arabia Abu Dhabi, Wizz Air Abu Dhabi, Qeshm Air.

2022 йилда қуйидаги янги йўналишларда хорижий авиакомпанияларга парвозлар учун рухсатномалар берилди:

Жидда-Тошкент, Дубай-Самарқанд, Кувайт-Наманган, Дубай-Наманган, Шаржа-Наманган, Махачкала-Тошкент, Махачкала-Урганч, Минеральние Води-Урганч, Баку-Самарқанд, Баку-Урганч, Баку-Фарғона, Истанбул-Бухоро, Истанбул-Фарғона, Маскат-Тошкент, Маскат-Наманган, Абу Даби-Тошкент ва Абу Даби-Самарқанд.

2022 йилда Fly Dubai, Jazeera Airways, Azal, Аэрофлот авиакомпанияларининг қуйидаги йўналишларда мунтазам парвозлари сони оширилди:

Дубай-Тошкент - ҳафтасига 6 тадан 7 тага;

Дубай-Самарқанд - ҳафтасига 2 тадан 7 тага;

Дубай-Наманган - ҳафтасига 2 тадан 4 тага;

Баку-Тошкент - ҳафтасига 3 тадан 5 тага;

Москва-Тошкент - ҳафтасига 14 тадан 18 тага;

Москва-Урганч - ҳафтасига 3 тадан 4 тага;

Москва-Бухоро - ҳафтасига 4 тадан 5 тага.

2021 йил 9 июнда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар давлати Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида имзоланган битимни кучга киритиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди ва 2022 йилда тегишли Президент қарори қабул қилинди.

Шунингдек, 2022 йил давомида ВенгрияСаудия АрабистониМонголияБангладеш давлатлари икки томонлама ҳукуматлараро ҳаво қатнови тўғрисидаги битим лойиҳалари ишлаб чиқилди ҳамда мазкур давлатларнинг авиация маъмуриятлари билан ҳаво қатновларини ривожлантириш масалалари бўйича  оффлайн/онлайн тарзида музокаралар ўтказилиб тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Халқаро транспорт коридорлари, логистика ва транзитни ривожлантириш

2022 йил январь ойида Тожикистон Республикаси транспорт вазирлиги ташрифи доирасида томонлар ўртасида халқаро автомобиль ташувлари соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилиш ва ривожлантириш мақсадида ўзбек-тожик қўшма Комиссияси ташкил этилди.

 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Эрон Ислом Республикасига 2022 йил 23-25 январь кунлари ташрифи муносабати билан Чобаҳор портидан фойдаланган ҳолда халқаро транспорт ва транзит коридорини яратиш бўйича меморандум лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ Эрон томонига юборилди.

Давлат божхона қўмитасининг техник мутахассислари билан биргаликда Давлат божхона қўмитаси ва Транспорт вазирлиги ахборот тизимларининг ўзаро таъсирининг технологик ҳолатига қўшимчалар ишлаб чиқилди, унга мувофиқ автоматлаштирилган рухсат бериш тизимининг тўлиқ ишлаши учун Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида маълумотлар интеграцияси ва “е-Permit” тизимини форматининг макети ишлаб чиқилди.

Термиз шаҳрида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ўртасида уч томонлама транспорт масалалари бўйича ишчи учрашув тадбири юқори савияда ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ҳамда Озарбайжон Республикаси Транспорт ва рақамли ривожлантириш вазири томонидан Ўзбeкистон Рeспубликаси Ҳукумати билан Озарбайжон Рeспубликаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битим имзоланишига эришилди.

2022 йил август ойида “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш мақсадида Қирғизистон ҳудудида Хитойлик мутахассислар томонидан изланиш ва ўрганиш ишлари бошланди.

2022 йил 29 июль – 8 август кунлари “Мозори-Шариф – Қобул - Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳаси йўналиши бўйлаб Афғонистон ҳудудида қўшма экспедиция ташкил этилди.

2022 йил 15 – 16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити доирасида “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой ўртасида Меморандум имзоланди.

Методология ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

Транспорт вазирлиги томонидан 2022 йил январь-декабрь давомида 64 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Шундан:

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари – 1 та

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари – 16 та

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари – 27 та

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари – 8 та

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар – 12 та

Мурожаатлар билан ишлаш

2022 йил январь-декабрь ойларида вазирликка келиб тушган мурожаатлар сони 8326 тани ташкил этди.

Булардан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонаси – 6501 та;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ишонч рақами орқали – 66 та;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси – 35 та;

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан вазирликка келиб тушган – 1418 та ва Транспорт вазирлигининг “Ишонч телефони” орқали келиб тушган мурожаатлар – 306 та бўлиб, барча мурожаатлар ўрнатилган тартибда рўйхатга олиниб ижрога йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича 2022 йил январь-декабрь ойларида ҳудудларда ташкил этилган “туризм кўчалари”ни боғловчи, тунги вақтда ҳаракатланадиган жамоат транспортини йўлга қўйиш мақсадида 1 та янги йўналиш ташкил этилди ва ишлаб турган 28 та йўналишларнинг иш вақти тунги вақтларгача узайтирилиб, ушбу кўчаларда тунги вақтларда жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилди.

Ақчакўл, Ашшикўл, Зикрикўл, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларини шаҳар ва туман билан боғловчи автобус, шу жумладан “Shuttle bus”лар қатновини йўлга қўйиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди, жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги Ақчакўл ҳудудига ВХ-524 “Бостан АС-Нукус АВ” автобус йўналиши ва Нукус шаҳридаги Ашшикўл ҳудудига 52-сонли “Юлдузча болалар дам олиш маскани-Марказий деҳқон бозор” йўналишли такси йўналиши йўлга қўйилди;

Жиззах вилоятида жойлашган Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва “Айдар-Арнасой” тизимидаги туристик зоналарига боришда маҳаллий ва хорижий туристларга вилоятдаги “Аъло Престиж Сервис” МЧЖ, “Бегали Транс Сервис“ МЧЖ ва “Ойбек Супер Транс“ МЧЖ ларга тегишли автобус, микроавтобус ва йўналишсиз таксилар доимий равишда буюртма асосида хизмат кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, Айдаркўл ҳудудига ВХ-500 “Арнасой-Жиззах” йўналиши йўлга қўйилди;

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги Зикрикўл ҳудудига ШЙТ-455 сонли  “Қоровулбозор-Нағоратепа” ва ШЙТ-280 сонли “Қоракўл-Сайёт” йўналишлари ҳамда Когон туманидаги Тўдакўл ҳудудига ШЙТ-261-сонли "Когон бош бекати-Янги Ҳаёт" йўналишли такси йўналиши йўлга қўйилди;

Бухоро вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳларга тарихий масканларни айланиб чиқиш имконини берадиган икки қаватли туристик автобусларнинг қатновини йўлга қўйиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан йўналиш схемаси ишлаб чиқилиб белгиланган тартибда келишиб олинди. Қатновлар икки қаватли замонавий автобусларда, "Ипак Йўли” МЧЖ жамиятига тегишли бўлган туристик автобусда амалга оширилмоқда.

Дарё транспорти соҳасида

Ҳисобот даврида кемаларни рўйхатга қўйиш ва техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида 117 та кема эгаси билан шартномалар тузилди, 46 та кема рўйхатга олинди7 та кема қайта рўйхатга олинди, фойдаланишда бўлган 139 та кема техник кўрикдан ўтказилди.

Кемаларга 53 та Кема гувоҳномаси, 60 та Классификация гувоҳномаси, 60 та сузишга яроқли эканлиги тўғрисида гувоҳномалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июлдаги “Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 421-сонли қарори ва Транспорт вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 138-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг кема ҳайдовчиси курсини тугатган 57 киши аттестациядан ўтказилиб, уларга кема бошқариш ҳуқуқини берувчи кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилди.

Шунингдек, дарё транспортида кўрсатиладиган давлат хизматларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелда 167-сон қарори билан “Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

Темир йўл транспорти соҳасида

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ, “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ билан биргаликда “Йўловчи вагонларини реконструкция (режавий таъмир, модернизация) қилиш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига асосан темир йўл орқали келадиган товарлар бўйича маълумотларни олдиндан электрон алмашиш тизими тўлиқ йўлга қўйилди.

Давлат Божхона қўмитасига темир йўл транспортида ташилаётган товарларни божхона кўригидан ўтказиш жараёнида ортиш-тушириш харажатларини бевосита юк жўнатувчилар (юк қабул қилувчилар) томонидан тўлаш механизмини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланиб, ўрнатилган тартибда тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ ва Олмазор – Сергели йўналишларида жойлашган 19 та бекатни номлаш, ташкилий масалаларни муҳокама қилиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ташкиллаштирилди, метро бекатларини номлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва “Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳалари доирасида ўтказилган йиғилишларда иштирок этилди.

“Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўли қурилиши лойиҳасининг ортофоторежаси ва рельефнинг рақамли моделини яратиш ва молиялаштириш манбаини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.

Тошкент метрополитенининг Тошкент шаҳрида ер усти метро йўлининг II босқич “Қўйлиқ – Қипчоқ (Қурувчи)” қисмида қурилиш ишлари ҳолатини мониторинги олиб борилди.

2022 йил январь-декабрь ойларида жами 80 та (10 таси камчиликларни бартараф этиб қайтадан киритган) темир йўл шохобча йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиш учун аризалар келиб тушган бўлиб, улардан 78 таси ўрнатилган тартибда келишилди ҳамда тасига Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”даги ЎРҚ-701-сон Қонуни талаблари бузилганлиги сабабли рад жавоби берилди.

Шунингдек, Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича 2022 йил январь-декабрь ойларида жами 15 та маҳаллий йўналишларда юкларни ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олиш учун аризалар келиб тушди, аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 12 та тадбиркорлик субъектларига лицензиялар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 21 февралдаги 80-сон 2022 йил 1 мартдан ва “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорларига мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали “Лицензия” ахборот тизими орқали қабул қилинмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги онлайн хизматлар электрон шаклда амалга оширилмоқда.

Жумладан,

– электрон чипталарини онлайн тарзда сотиб олиш ва 100 фоиз маблағи пластик картага қайтариш;

– йўловчи поездлар қатновларини онлайн жадвалида кузатиш;

– “Афросиёб” поездларида интранет хизматларидан фойдаланиш;

– юк ташиш жараёнида тадбиркорлар томонидан юк вагонларига онлайн буюртма бериш;

– юк ташиш тарифларини онлайн тарзда ҳисоблаш;

– вагон ва контейнерларни қидириш ва ҳоказолар.

Йўловчиларни ташиш, уларга замонавий сервис хизматлар кўрсатиш, шу жумладан рақамлаштириш йўналишида қатор ва самарали ишлар хам амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Электрон чипталарни сотиш ахборот тизимининг янги талқини ва мобил иловалари ишга туширилди. Ҳозирги кунда электрон чипталар улуши 30 фоиздан ошди. Бундан ташқари мазкур тизим 4 та миллий тўлов тизимларига ҳамда Master Card, Visa, PayPal ва бошқа халқаро электрон пул тўлаш тизимлари билан интеграция қилинди.

Хусусан, юк эгалари учун лойиҳа қуйидаги онлайн имкониятларни тақдим этади:

– транспорт ҳужжатларининг ва юкнинг божхона декларациясини расмийлаштириш;

– минтақавий темир йўл узеллари ҳамда ТехПДлар билан керакли шартнома ва битимларни онлайн тарзда электрон рақамли имзо орқали имзолаш;

– юкларни темир йўл транспорти орқали ташиш учун юк тўловлврини ва қўшимча йиғимлар ҳисоблаш;

– ташиш ва қўшимча йиғимлар учун тўловларни ўтказиш.

“Қозоғистон темир жоли” АЖ билан жаҳон стандартидаги UN EDIFACT шаклидаги электрон юк хати орқали алмашишга келишилди, ҳамда бу борада ахборот тизимига керакли қўшимча модуллар ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда тест тариқасида амалга оширилмоқда.

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида 2020-2023 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖни рақамли трансформация қилиш тўғрисида 14 та лойиҳа бажариб келинмоқда. Бугунги кунда 14 та лойиҳадан 13 таси тўлиқ бажарилган, 1 таси бажарилиш жараёнида.

Ҳаво транспорти соҳасида

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ўртасида ҳаво қатнови соҳасида давлатлараро ва ҳукуматлараро характердаги 52 та халқаро шартномалар имзоланган.

Хорижий давлатлар билан мунтазам йўловчи авиақатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда Ўзбекистон АҚШ, Буюк Британия,  Германия, Миср, Ҳиндистон, Грузия, Тожикистон, Афғонистон, Эрон, Кувайт, Саудия Арабистони, Латвия, Озарбайжон, Жанубий Корея, Россия, Туркия, БАА, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Уммон ва Хитой давлатлари билан мунтазам ҳаво қатновлари йўлга қўйилди.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни инобатга олиб хорижий давлат авиация маъмуриятлари билан музокаралар олиб борилди. Жумладан, Россия, Туркия, БАА, Қозоғистон, Қирғизистон, Кувайт, Эрон, Озарбайжон ва Беларусь давлатлари билан мунтазам авиақатновлар ҳажми оширилишига эришилди.

2022 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга келаётган фуқаролардан коронавирус инфекциясига ПЗР-тести манфий бўлиши ҳақидаги мажбурий талаб Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан бекор қилинди.

“Флайнас” авиакомпаниясига Жидда-Тошкент-Жидда йўналишида мунтазам парвозларни ҳафтасига 8 та қатнов билан амалга ошириш бўйича тегишли рухсатномалар берилди. 2022 йил 15 сентябрь куни қайд этилган йўналишда биринчи қатнов амалга оширилди; 

“Флайнас” авиакомпанияси ҳаво кемалари учун Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ер усти хизматлари учун чегирма бериш масаласи ижобий кўриб чиқилди ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ билан мазкур Саудия Арабистони авиакомпанияси ўртасида тегишли шартнома имзоланди.

Самарқанд халқаро аэропортини ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Транспорт вазирлиги хорижий авиакомпаниялар учун 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этиб, ушбу имтиёзлар тўғрисида хорижий давлат авиация маъмуриятлари хабардор этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев 2022 йил 3 октябрь куни Венгриянинг тегишли идора ва компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Венгрия ўртасида ҳаво ва авто транспортида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда 2022 йил 30 сентябрь куни “Wizz Air” авиакомпаниясининг Президенти Роберт Кэри билан учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, қайд этиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан “Wizz Air” авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик юзасидан Англашув меморандуми имзоланди.

2022 йил давомида йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Қозон – Тошкент ва Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилди.

Йўловчилар учун ички авиақатновларнинг жозибадорлиги ва оммабоплигини ошириш мақсадида, “Uzbekistan Airways” АЖ билан биргаликда “Тошкент-Нукус-Мўйноқ” ва “Мўйноқ-Нукус-Тошкент” йўналиши бўйича 2022 йилнинг 26 март куни “Airbus – 320” ҳаво кемасида биринчи авиақатнов амалга оширилди.

Шу билан бир қаторда, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 2022 йил 12 сентябрдан “Тошкент – Нукус – Мўйноқ” ҳамда “Мўйноқ – Нукус – Тошкент” йўналиши бўйича ҳафтасига 2 марта мунтазам авиақатновлар жорий этилди.

2021 йил 12 декабрдан Фарғона-Сўх-Фарғона йўналишида АН-2 ҳаво кемасида ҳафтасига 2 маротаба (душанба ва жума кунлари) йўловчилар ташиш бўйича йўлга авиақатновлар сони 2022 йил 7 мартдан бошлаб ҳафтасига 4 тага етказилди (душанба, чоршанба, жума ва якшанба).

2022 йил апрель ойида Туркия Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида икки мамлакат авиация ҳукумат идоралари ҳозирги кунда мавжуд йўналишларда (Тошкент-Истанбул 14+3, Самарқанд-Истанбул 3+1, Фарғона-Истанбул 2+1, Урганч-Истанбул 1+1) бўйича қўшимча қатновларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, 2022 йил 15 майдан бошлаб икки давлат ташувчилари учун ҳафтасига 2 маротаба янги Бухоро-Истанбул йўналиши бўйича авиақатновларни амалга оширишга келишилди ва “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан амалга оширила бошланди.

2022 йил 21 майдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ “Тошкент-Батуми-Тошкент” йўналиши бўйича ҳафтасига 2 маротаба мунтазам авиа қатновларни амалга ошира бошлади.

2022 йил бошидан Парижга/дан ҳафтасига 2 маротаба мавсумий авиақатновлар тикланди, бундан ташқари авиа ташувлар сони Лондон ва Ригага/дан ҳафтасига 2 маротаба, Франкфурт ва Нью-Йоркка ҳафтасига 3 тагача оширилди.

2022 йил январь ойидан бошлаб зиёрат туризми дастури доирасида пандемия сабабли узоқ давом этган танаффусдан сўнг, “Uzbekistan Airways” АЖ Мусулмонлар идораси билан биргаликда “Умра-2022” дастури доирасида Жидда ва Мадина шаҳарларида Ўзбекистонлик зиёратчилар учун кунлик рейсларни қайта тикланди.

Жаҳон Банки экспертлари билан бирга “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг бизнес-модели ишлаб чиқилди ва аҳоли мобиллигини ошириш ва авиачипта нархини пасайтириш мақсадида авиакомпания гибрид бизнес моделига ўтиб, “Uzbekistan Express” янги арзон транспорт хизматларини ишга туширди. Натижада тарифлар бошқа йўналишларга нисбатан ўртача 20 фоизга арзонлаштирилди.

“Шарқий Хаб” дастурини амалга ошириш доирасида қўшни Ўш шаҳри аэропортидан тез-тез учувчи Фарғона водийси аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2022 йил февралидан Наманган ва Фарғона шаҳарларидан қуйидаги йўналишлар бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилди:

Намангандан парвозлар йўналиши

Фарғонадан парвозлар йўналиши

Москва

Москва

Самара

С.Петербург

Омск

Қозон

Оренбург

Новосибирск

Екатеринбург

Истанбул

Краснодар

Пермь

Иркутск

Олмаота

Шунингдек, ҳозирда Фарғона-Шаржа ва Фарғона-Батуми йўналиши бўйича қатновларни очиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

2022 йил давомида авиақатновларни амалга ошириш режасига асосан, Тошкентдан Прага ва Батуми шаҳарларига авиақатновлар амалга оширилиб келмоқда.

Шунингдек, пандемия давригача амалга ошириб келган ўзининг мунтазам авиақатновларни босқичма-босқич тиклаб келмоқда. Хусусан шу қаторда, Тошкент-Куала-Лумпур-Тошкент мунтазам авиақатновларини тиклаш ҳамда ташкиллаштириш мақсадида тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмоқда. Шу асосида, мунтазам авиақатновлар 2022 йилнинг 2 ноябридан Тошкент-Куала-Лумпур-Тошкент йўналишида ҳафтасига икки маротаба, яъни чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси маҳаллий йўналишларида “Uzbekistan Airways”“Qanot Sharq” ҳамда “Humo Air” авиакомпаниялари томонидан мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.

2022 йил январь – декабрь ойлари якуни бўйича резидент авиакомпаниялари томонидан 29 800 та рейслар амалга оширилди, ўтган 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 11 948 та рейс ёки 166,9 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, жами 4 412,2 минг нафар йўловчи ташилган бўлиб, бу ўтган 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2 230,9 минг нафар йўловчига ёки 2 баробарга кўп. Шулардан маҳаллий йўналишларда шаҳарлараро амалга оширилган авиақатновлар сони 6 994 та (ўсиш 179,5%) ни, ташилган йўловчилар сони 884,3 минг нафарни (ўсиш 184,1%) ташкил этади.

Жумладан, 2022 йил январь-декабрь ойларида “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 28 140 та рейс амалга оширилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 158,7 фоиз4 226,8 минг йўловчи ташилди, бу 2021 йилга нисбатан 195,1 фоизни ташкил этди, шунингдек, 64,3 минг тонна юк (пуллик багаж ва почта алоқасини ҳисобга олган ҳолда) ташилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 120,0 фоизни ташкил этди.

"Qanot sharq" авиакомпанияси асосий фаолияти бўйича қуйидаги кўрсаткичларга эришди: