Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги делегацияси Сеулда соҳавий учрашувларни ўтказмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
31.05.2023 1541 Yangiliklar

 

Транспорт вазири Илхом Махкамов Корея Республикаси ер, инфратузилма ва транспорт вазири Хи Ренг Вон билан учрашди. Учрашув доирасида вазирлар транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, унда фуқаро авиацияси соҳасидаги муносабатларнинг ижобий динамикаси алоҳида қайд этилди.

 

Томонлар икки мамлакат ўртасида парвозлар географиясини кенгайтиришни давом эттиришга келишиб олдилар. Шунингдек, ўз ташрифи доирасида Илхом Махкамов Корея автомобиль йўллари корпорациясининг тезкор магистрал йўллар бошқармаси марказига ташриф буюрди.

 

Бугунги кунда ушбу марказда Кореянинг магистрал автомобиль йўлларини (тахминан 5000 км) 24 соат давомида бошқариш ва назорат қилишни амалга оширади. Марказга ташрифи якунида томонлар Ўзбекистон пойтахтида жамоат транспорти соҳасида ҳам ҳудди шундай марказни барпо этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.