Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Медиация: тушунчаси, мақсади ва моҳиятига бағишланган давра суҳбати

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.02.2021 5526 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари иштирокида “Медиация – тушунчаси, мақсади ва принциплари” га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирга таклиф этилган Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Миллий эксперт Дилбахор Якубова медиациянинг келиб чиқиши, мақсади, принциплари, афзалликлари ва ролига бағишланган маърузаси билан иштирок этди.

Бугунги кунда судларга келиб тушаётган ишлар сони ортиб бораётганлиги сабабли жамият низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларини қидирмоқда. Бунга жумладан, низоларни ҳакамлик судлари ва тижорат арбитражлари томонидан ҳал этилиши киради. Низоларни ҳал этишда  охирги натижага эришиш усули  сифатида медиациядан фойдаланиш ҳам катта аҳамият касб этмоқда.

“Медиация тарафларнинг муаммоларини кам вақт ва кам харажат билан ҳал қилиш учун имконият яратиши билан ҳам аҳамиятлидир. Лекин бу нарсани амалга ошириш учун ҳозирги вақтда қатор муаммолар мавжуд. Авваламбор, медиация нималиги ва у ўзига хос самарали институт эканлигидан кўпчиликнинг хабари йўқ”, - деди Д.Якубова.

Мамлакатимизда “Медиация тўғрисида”ги қонун 2019 йил бошида кучга кирган бўлиб, агар бу усулдан кенг фойдаланилса, бизда ҳам хорижий давлатлардаги каби низоларнинг 80-90 фоизини судгача етиб бормай ҳал қилиш мумкин.

Очиқ, самимий ва расмиятчиликдан ҳоли тарзда ўтказилган давра суҳбатида оила ва меҳнат низоларида, ҳар қандай даражадаги мулкий муносабатларда вужудга келувчи қарама-қаршиликларни бартараф этишда медиация ва унинг таркибига кирадиган усулларнинг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.  

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.