Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқига эга шахслар

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.12.2019 21889 Yangiliklar

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;
ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
Чернобил АЕС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронларига (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида).
Темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) талонларга алмаштириш ва гувоҳнома тақдим этиш бўйича қуйидагиларга берилган:
3-гуруҳ уруш ногиронларига;
уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.
Темир йўлларда чипта тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта (бориш ва келишга) юриш ҳуқуқига эга шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра икки йилда бир марта икки йиллик талонлар (жорий ва олдинги ёки жорий ва кейинги йилги) ўрнига йилига бир марта бепул юриш (бориш ва келишга) тақдим қилинади. Бу ҳолда тўғри йўналишда бундай юриш «бориш» икки талони ўрнига, қайтишга эса — «Келиш» икки талони ўрнига расмийлаштирилади. Ушбу тартиб 3-гуруҳ уруш ногиронлари ва уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга ҳам татбиқ этилади.
1-гуруҳ уруш ногиронларини кузатиб келаётган шахсларга (биттадан кўп бўлмаган кузатувчига), талонлар ўрнига йилига бир марта (бориш ва келишга) чиптанинг тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирма берилади. Кузатувчи шахсга чипта расмийлаштирилаётганда фақат жорий йил талонлари ҳисобга қабул қилинади. Ўтган ва кейинги йил талонлари ҳисобга қабул қилинмайди. Кузатувчи шахсга талонлар ўрнига бепул чипта расмийлаштириш амалга оширилмайди.
Имтиёзли чипта олиш учун чипта кассасига чегирма олиш ҳуқуқини берувчи қуйидаги тегишли ҳужжатлар тақдим қилиниши керак: «Уруш ногирони гувоҳномаси», «Уруш қатнашчиси гувоҳномаси» ёки «Имтиёзга ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома».
«Фахрий темирйўлчи» нишони билан тақдирланган темир йўл транспорти ходимлари йил мобайнида МДҲ бўйлаб бепул юриш ҳуқуқига (бориш ва келишга) эгадир, бунинг учун хизмат гувоҳномаси ва ёзиб берилган темир йўл чиптаси тақдим қилиниши зарур.
10 ва ундан ортиқ одамлар сонидан иборат ташкил қилинган гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:
а) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):
гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;
гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;
б) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):
гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;
гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.
Екскурсияга гуруҳ билан поездда юриш қийматини нақд пул ва тўлов топшириқномалари бўйича тўлашга рухсат этилади.
Ўқувчиларнинг шаҳарлараро қатновчи поездларда ва ички темир йўл алоқаларида қатновчи йўловчи ташиш поездларида ёлғиз юрганда чипта кассалари белгиланган тартибдаги имтиёзли чипталарни, уларда тақдим қилинган ҳужжатлар рақамини, зарур ҳолларда — белгиланган шаклдаги қўшимча тўловлар квитантсиясини кўрсатиб беради.
Имтиёзли чипталар билан поездда юраётган шахслар, вагонга ўтираётганларида ва поездда юриш вақтида, кузатувчилар ва назорат қилувчи шахслар талабига биноан чипта сотиб олинган ҳужжатини тақдим қилиши шарт.
Имтиёзли чипталарни текширишда тегишли ҳужжатларни тақдим қилмаган йўловчилар чиптасиз деб ҳисобланадилар ва белгиланган миқдорда жаримага тортиладилар. Бундан ташқари, улардан чипталар берилган стантсиядан манзил стантсиясигача чипта қийматининг фарқи (имтиёзли ва тўлиқ тариф ўртасидаги) ундирилади.
Имтиёзли тариф бўйича чипталар нотўғри берилган ҳар бир ҳолат тўғрисида назорат қилувчи шахслар далолатнома тузишлари ва уни чоралар кўриш учун ташувчи раҳбариятига жўнатишлари шарт.

Асос ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш то'г'рисида"ги №109-сонли қарори