Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жамоат транспортида имтиёзлар

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.12.2019 26411 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги 278-И-сонли Қонунига мувофиқ, қуйидаги шахслар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга:

1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг И гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
Чернобиль АЕС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
Кўзи ожиз 1 гуруҳ ногиронлари ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.
Ҳозирги кунга Тошкент шаҳрида 5391 дона гувоҳнома амалда фойдаланилмоқда (2019 йил 1 декабрь ҳолатига)

Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга гувоҳнома берилмайди. Улар ҳарбий гувоҳномаси ёки контракт асосида хизмат қилувчининг шахсий гувоҳномасини кўрсатган тақдирда шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2012 йил 17 сентябрдаги "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш" тўғрисидаги 273-сонли қарорига мувофиқ - имтиёз ва чегиришни ҳисобга олган ҳолда, йўловчиларнинг ижтимоий гуруҳи, яъни пенсионерлар, ногиронлар учун "Тошшаҳартрансхизмат" АКнинг тегишли тармоқлари орқали сотувда бўлган (банк пластик карточкалари орқали ҳам сотилади) ойлик транспортда юриш карточкалари амалда фойдаланилиши маълум қилинади.

Ойлик йўл чипталари тури

Нархи

АВМ - умумий аҳоли учун автобус, метро

166 000 сўм

АВ - умумий аҳоли учун автобус

120 000 сўм

ТМ - талабалар учун автобус, метро

83 000 сўм

Т - талабалар учун автобус

60 000 сўм

ЎМ - ўқувчилар учун автобус, метро

83 000 сўм

Ў - ўқувчилар учун автобус

60 000 сўм

НМ - нафақадор ва ногиронлар учун автобус, метро

83 000 сўм

Н - нафақадор ва ногиронлар ва ногиронлар учун автобус

60 000 сўм

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент метрополитенидан фойдаланишда пенсия олувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида” 2023 йил 15 мартдаги ПҚ-94-сон қарорига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилиши белгиланди.