Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Замонавий автобуслар йўловчилар хизматида

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.09.2021 5522 Yangiliklar

 

Президентимиз жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятида транспорт инфратузилмасини тубдан янгилаш аҳолига сифатли,  арзон транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқларни берган эди. 

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Алпомиш Мероси” МЧЖ томонидан Хитойнинг ”ZHONGTONG BUS Company LIMITED” корхонаси билан 70 дона замонавий автобусларни харид қилиш бўйича 4,375 млн долларлик шартнома имзоланган эди.

Шартномага мувофиқ ушбу автобуслар босқичма-босқич равишда мамлакатимизга олиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 14 август куни 20 дона, 25 сентябрь куни 14 дона, 27 сентябрь куни эса 10 та ZHU YONGHU автобуслари республикамизга олиб келинди.