Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Янгиер – Истаравшан – Янгиер йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.06.2022 2965 Yangiliklar
 
 
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридан Тожикистон Республикасининг Истаравшан (эски номи Ўратепа) шаҳрига қатновчи “Янгиер – Истаравшан – Янгиер” халқаро йўналишида синов тариқасида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.
 
Мазкур йўналишдаги қатновлар Гулистон шаҳрида рўйхатдан ўтган “Тимур Авто Транс Сервис” МЧЖ ва Тожикистон Республикаси томонидан эса “Довуд” МЧЖлар томонидан амалга оширилмоқда.Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир маротабадан бажарилоқда.
 
Микроавтобуслар “Янгиер” автостанциясидан соат 7:00 да Тожикистон томонидан эса Истаравшан шаҳри марказидан соат 7:30 да йўналишга чиқади. Ушбу йўналиш қатнов масофаси 69 км бўлиб, йўлкира нархи 27 000 сўм этиб белгиланган.
 
Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ташувчилар томонидан қатновлар сонини ҳар икки томондан кунига тўртагача етказиш кўзда тутилган.