Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Вазир ўринбосари Қарши шаҳрида коммунал таъминот ҳолатини кўздан кечирди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.02.2021 5279 Yangiliklar

 

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида республика вазирлик ва идоралари ҳар бир ҳудудга масъул этиб бириктирилган эди. Хусусан, Қарши шаҳри бўйича бажариладиган ишларни мувофиқлаштириш Транспорт вазирлигига юклатилган.

Шунга кўра, Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Қашқадарё вилояти марказида бўлиб, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ишларнинг боришини муҳокама қилди.

Шундан сўнг вазир ўринбосари ҳақиқий вазият билан танишиш учун Қарши шаҳридаги қатор соҳа объектларига борди. Мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, тиббиёт муассасаси, кўп қаватли уйларнинг ҳолати кўздан кечирилди. Топшириқлар ижросининг таъминланиши билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.