Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Uzbekistan Airways талабалар учун чегирмаларни узайтирди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.01.2022 4111 Yangiliklar

 

2021/2022-ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани боис “Uzbekistan Airways ” АЖ 23 январга қадар талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички рейсларга 50% чегирма муддатини узайтирди.

10 январга қадар харид қилинган авиачипталар 23 январгача режалаштирилган рейсларга бепул қайта брон қилинади.

Шунингдек, авиакомпания жорий йилнинг 20 – 23 январь кунлари қўшимча рейсларни амалга оширади.

Батафсил: www.uzairways.com 

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00