Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Uzbekistan Airways Самарқанд шаҳридан маҳаллий йўналишларда мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.03.2021 5078 Yangiliklar

 

2021 йилнинг 28 март санасидан эътиборан авиакомпания Самарқанд – Урганч – Самарқанд, Самарқанд – Фарғона – Самарқанд, Самарқанд – Наманган – Самарқанд йўналишларида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Парвозлар қуйидаги жадвал асосида ҳафтада етти маротаба бажарилади.

HY 049 Самарқанд – Урганч 11:50/13:05
HY 050 Урганч – Самарқанд 13:55/15:05

HY 087 Самарқанд – Фарғона 15:55/16:55
HY 088 Фарғона – Самарқанд 17:45/18:50

HY 047 Самарқанд – Наманган 08:05/09:05
HY 048 Наманган – Самарқанд 09:55/11:00

Ушбу йўналишларда авиачипта нархи 189 000 сўмдан бошланади.

Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, "Uzbekistan airways sales" ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин!

Эслатиб ўтамиз, йўловчилар www.uzairways.com сайти орқали авиакомпания қатновларига онлайн-рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Онлайн рўйхатдан ўтиш парвоздан 24 соат олдин очилади ва 120 дақиқа олдин ёпилади.

Авиакомпания расмий веб - сайти www.uzairways.com орқали чипталарни онлайн тарзда сотиб олган йўловчиларга барча тарифлар бўйича 3% чегирмалар тақдим этилади.

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00