Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Uzbekistan Airways Москвага мунтазам авиақатновларни тиклади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.04.2021 4811 Yangiliklar

 

2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар амалга оширилади.

Мазкур рейсга Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Россия ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги фармойиши асосида Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилиши мумкин.

Ушбу йўналиш бўйича учиш учун Россияга келишдан аввал 3 календарь кунидан ошмаган ҳолда ПЗР-тест (рус ёки инглиз тилида) ўтказиш талаб қилинади.

Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун чипталарни тезлаштириб харид қилиш хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат этмаслигингизни сўраймиз. Чиптада кўрсатилган ва сиз тўлаган нархни таққослашингизни тавсия этамиз.

Авиачипталарни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг расмий веб сайти орқали 3% чегирма билан онлайн тарзда харид қилиш имконияти мавжуд!

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00