Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.05.2021 4485 Yangiliklar

 

Давлатимиз раҳбарининг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларга асосан давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ёлғиз қариялар ва эҳтиёжманд оила вакилларига хайрия ёрдамлари кўрсатилмоқда.

Бугун Транспорт вазирлиги ҳамда Республика маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган ана шундай тадбир давомида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

Жумладан туманнинг “Шўртепа” МФЙ да яшовчи урушнинг қийин кунларини бошидан ўтказган 97 ёшли Жаппар Мирзаев ҳамда “Алпомиш” МФЙ да истиқомат қилувчи 86 ёшли Валетнина Ошкина хонадонларига ташриф буюрган масъллар фахрийларини самимий табриклаб, уларни моддий рағбатлантирдилар.

Фахрийларимиз қўлини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлиб, фаровонлик, гўзал ҳаётга, меҳр-оқибатли, саховатли халқимизга кўз тегмаслигини тиладилар.