Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Туркий Кенгаш доирасида транспорт ва транзит масалалари бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.04.2021 4817 Yangiliklar

 

2021 йил 20 апрель куни Ўзбекистон транспорт ва божхона органлари вакиллари ҳамда Туркий Кенгаш Котибияти иштирокида видеоконфереция шаклида навбатдаги маслаҳатлашув ўтказилди.

Йиғилишда Транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов, Туркий Кенгаш Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов,  шунингдек,  транспорт вазирлиги,  давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувчилар ассоциацияси экспертлари иштирок этди.

Учрашув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 31 мартда бўлиб ўтган Туркий Кенгашнинг норасмий саммити давомида эълон қилган транспортни ривожлантириш борасидаги ташаббуслари,  шунингдек,  транспорт соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия маслаҳатлашувларида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Йиғилишда томонлар Транс-Каспий транспорт йўлагининг рақобатбардошлигини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда мазкур йўналишнинг ҳаётийлигини намойиш қилиш бўйича "Йўл намойиш сафари (йўл савдо карвони)" ташкил этиш юзасидан фикр алмашдилар.