Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Туркий давлатлар ташкилоти ташқи сиёсий тадқиқотлар марказларининг Тошкент учрашуви 

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.10.2022 2561 Yangiliklar

 

Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи мамлакатларининг ташқи сиёсат бўйича расмий таҳлилий марказлари 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда етакчи таҳлилий марказларнинг 60 дан зиёд мутахассис ва экспертлари иштирок этишди. Учрашувда Туркий давлатлар ташкилоти майдонида савдо-иқтисодий кооперация ва транспорт-логистика боғлиқлигини ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

 

Йиғилиш доирасида ташкил этилган “ТДТга аъзо мамлакатларнинг транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро боғлиқлиги: рақобатбардош етказиб бериш занжирини яратиш учун инновацион технологиялар ва рақамли хизматлар” мавзусидаги сессия ишида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маъруза қилди.   

 

Жасурбек Чориев ўз маърузасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ва минтақаларнинг ривожланишида мавжуд халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва янгиларини шакллантириш орқали транспорт-коммуникация алоқаларидаги ўзаро боғлиқлик муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Хусусан, Ўзбекистоннинг Шарқ-Ғарб ва Шимол-Жануб йўналишидаги транспорт йўлакларида боғловчи бўғин сифатидаги ролига алоҳида тўхталиб ўтилди.  

 

Шунингдек, Жасурбек Чориев денгиз портларига энг қисқа масофаларда чиқишни таъминловчи, юкларни узлуксиз етказиб беришга хизмат қилувчи янги транспорт коридорларини шакллантириш мақсадида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва “Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўл қурилиши лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.