Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги вакиллари Лейпсигдаги халқаро транспорт форумида иштирок этди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.05.2023 1781 Yangiliklar

 

2023 йил 24-26 май кунлари Лейпсиг шаҳрида (Германия) "Барқарор иқтисодиётга кўмаклашувчи транспорт" мавзусида халқаро транспорт форуми бўлиб ўтмоқда. Саммит иштирокчилари транспортнинг иқтисодий ўсиш омили сифатида экологик ва ижтимоий барқарорликка ҳисса қўшувчи ролини муҳокама қилди.

 

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев бошчилигидаги делегация ушбу форумда иштирок этмоқда ва тадбир доирасида Ўзбекистон томони транскаспий йўлаги инфратузилмасини яхшилаш ва тўловларни рақамлаштириш, оптималлаштириш тизимларини кенг жорий этиш орқали миллий ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистон ҳайдовчилари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатномалар сонини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф этди.

 

Транспорт вазирлиги вакиллари форум доирасида қатор учрашувлар ўтказди ва тадбир якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасини ESMT кўп томонлама квота тизимига қўшилиш бўйича ишларни бошлаш, Монголия ва Ўзбекистон ўртасида иккита битим (ҳаво қатнови ва автомобилда юк ташиш) матни бўйича якуний ишларни олиб бориш ва имзолашга тайёрлаш мақсадида ўзбек-монгол ишчи гуруҳи йиғилишини жорий йил июль ойида Монголияда ташкил этиш, жорий йил III чорагида Тошкент шаҳрида автомобилда халқаро юк ташувлар бўйича ўзбек-болгар қўшма комиссиясини ўтказиш ва рухсатнома бланкалари сонини оширишга келишиш, Литва Республикаси билан автомобилда халқаро юк ташиш учун рухсатнома бланкалари сонини ошириш бўйича ишларни жадаллаштириш, 2024 йилда Халқаро транспорт форуми Осиё минтақаси давлатларининг юқори даражадаги давра суҳбатини (“ITF High-Level Dialogue of Asian Countries”) Ўзбекистон Республикасида ўтказиш, Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида автомобилда халқаро юк ташувлари бўйича Ҳукуматлараро Битимни ишлаб чиқиш таклифлари илгари сурилди.