Эслатма: Сайт тест режимида ишламоқда

Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги инспекторлари маъмурий баённомаларни энди планшетлар орқали расмийлаштиради

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.11.2021 2414 Yangiliklar

 

Транспорт вазирлиги томонидан автомобиль ташувлари соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш, уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишда электрон тизим ўрнатилган планшетлардан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек, Транспорт вазирлиги ходимлари томонидан замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда автомобиль ташувлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш мақсадида янги тартибда ишлашга ўтилмоқда.

Дастлабки босқичда автомобиль ташувлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш электрон тизим ўрнатилган планшетлар орқали Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти транспорт бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Планшетлардан фойдаланган ҳолда маъмурий баённомаларни расмийлаштириш жараёнини амалиётда қўллашни ташкил этиш мақсадида ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор - ҳисоб маълумотлар маркази бўлим бошлиғи ва масъул ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда маъмурий баённомаларни планшетлар ёрдамида расмийлаштириш тартиби юзасидан батафсил маълумот берилди.

Тадбир якунида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти транспорт бошқармалари инпекторларига бириктирлган планшетлар тақдим этилди.