Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт университети Украинанинг иккита ОТМ билан шартнома имзолади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.11.2021 3402 Yangiliklar

 

22-27 ноябрь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган “InnoWeek-2021” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Украина таълим ва фан вазири С. Шкарлет бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Украина ОТМлари ректорлари иштирокида Тошкент, Самарқанд ва Бухорода давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. 22 ноябрь куни Тошкент давлат транспорт университетида “Ўзбекистон Республикаси ва Украина олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Тошкент давлат транспорт университети Украина Миллий авиация университети ҳамда Киев Миллий қурилиш ва архитектура университети билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузилди.