Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«Термиз – Душанбе – Қошғар» транспорт йўлагини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.04.2021 4668 Yangiliklar

 

Ўзбекистон – Тожикистон – Хитой ўртасида янги транспорт йўлакларини ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари юзасидан транспорт вазирликлари вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда COVID-19 пандемияси шароитида автомобиль транспортида халқаро ташувларни хавфсиз ташкил этиш, касаллик тарқалишини назорат қилиш юзасидан амалга ошрилаётган ишлар, автотранспорт воситаларининг чегара ўтказиш пунктларини кесиб ўтиш тартиби, халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларнинг виза олиш тартиби масалалари муҳокама этилди.  

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Тожикистондан Хитойга юкларни тўғридан тўғри етказиб бериш мақсадида ташкил этилган «Термиз – Душанбе – Қошғар» транспорт йўлагини ривожлантириш, ушбу йўналишда юк ташувлари ҳажмини ошриш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 10 август куни уч мамлакат ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридан “Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой” йўналишида янги траспорт йўлаги бўйича илк тажриба-синов автокарвони ташкил этилган эди.