Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Таъзия изҳор этамиз

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.01.2021 4497 Yangiliklar

 

Бугун Фахрий темирйўлчи - Тошкент метрополитенининг биринчи раҳбари Шоиноят Рахимович Шоабдурахимов 92 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.   

Шоиноят Рахимович Шоабдурахимов 1929 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1954 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини тамомлаган. Ўрта Осиё темир йўлининг Тошкент бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими.

1976 йилдан 1996 йилгача Тошкент метрополитенининг биринчи раҳбари бўлган. Шоиноят Рахимович Шоабдураҳимов қалби кенг инсон, нуфузли раҳбар сифатида одамлар қалбида ва Ўзбекистон пойтахти тарихида ўчмас из қолдирди.

Транспорт вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур таъзия изҳор этади.

Шоиноят Рахимович Шоабдурахимов биз учун доим ўз касбининг фидокори, бағрикенг ва донишманд инсон сифатида ўрнак бўлиб қоладилар.  Бизнинг хотирамизда унинг чексиз ҳаётий ғайрати, юқори маънавий ва ахлоқий фазилатлари қалбларимизда мангу қолади.