Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Талабалар ва ўқувчилар диққатига!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.01.2022 3729 Yangiliklar

 

Темир йўл чипталарини алмаштириш тизими 2022 йил 7 январь куни соат 00:01 дақиқадан фаолиятини бошлайди.

2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Шу боис темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Ва асосийси – 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Чипталарни алмаштириш тизими 2022 йил 7 январь куни соат 00:01 дақиқадан фаолиятини бошлайди.

Талабалар ва ўқувчилар чипталарини бемалол темир йўл кассаларига бориб алмаштириб олишлари мумкин.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.