Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Талабалар ва лицей ўқувчилари учун 50 фоизли чегирма муддати узайтирилгани ҳақида

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.01.2022 3244 Yangiliklar

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кеча 2022 йил 6 январ куни, олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг қишки таътил муддати икки ҳафтага узайтирилиши тўғрисида эълон қилинди.

Шу билан бирга, талаба ва ўқувчиларнинг ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ва поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани ҳам таъкидланди.

Шу муносабат билан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ кеча, яъни 2022 йил 6 январь куни, талабалар томонидан сотиб олинган чипталарни алмаштириш тизими 2022 йил 7 январдан бошлаб жорий этилиши тўғрисида маълум қилинди.

Бугун эса, кўплаб ҳудудий темир йўл кассаларида харид қилинган чипталарни алмаштирмоқчи бўлган талаба-ўқувчиларнинг гавжум ҳолати кузатилмоқда. Маълумки, юртимизда карантин чекловлари ҳали бекор қилинмаган шароитида бундай йиғилишларга йўл қўйиб бўлмайди!

Шу муносабат билан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ раҳбарияти қуйидаги эълон билан мурожаат билан чиқди:

Ҳурматли олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчилари! Қишки таътилнинг 24 январгача узайтирилиши муносабати билан, барча ҳудудий темир йўл кассаларига мурожаат қилишда керакли карантин талаб ва меъёрларига риоя этишингизни сўраймиз! Эслатиб ўтамиз, республикамиздаги барча темир йўл кассалари кечаю кундуз ишлайди ва чипталар ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз алмаштирилади. Харид қилинган барча чипталар алмаштирилиб, ҳеч ким жойсиз қолмайди, чунки барча поездларда чипталарни қайта расмийлаштириш учун керакли миқдордаги ўриндиқлар мавжуд. Бундан ташқари, зарурий чора сифатида қўшимча поездлар йўлга қўйилади!

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот-таҳлилий медиа маркази