Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Сингапур билан ҳамкорлик алоқалари ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.12.2022 2717 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Сингапур транспорт вазири ўринбосари Эми Хард билан учрашди.

 

Учрашувда томонлар транспорт, логистика ва транзит соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди.

 

Хусусан, транспорт соҳасини рақамлаштириш жараёнларига замонавий Сингапур технологияларини жалб этиш юзасидан фикр алмашилди. А.Мўминов Сингапур томонига Ўзбекистонда жамоат транспорти соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этди.

 

Шунингдек, транспорт соҳасида фаолият юритувчи ўзбекистонлик мутахассисларни Сингапурда қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитишни ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

 

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг белгиланган йўналишлари бўйича 2023 йилнинг январь ойида икки вазирлик ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришди.