Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда ишлаш ҳуқуқини олиш учун  тендер  ўтказилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.10.2023 1334 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер жорий йилнинг 24 ноябрь санасида бўлиб ўтади.

 

Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш, тизимдан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

 

Тендерга қўйилган лотлар:

 

ВШ 715-сонли Самарқанд ш. – Бухоро ш. икки томондан

ВШ 732-сонли Бухоро ш. – Қарши ш. икки томондан

ВШ 748-сонли Урганч – Нукус Нукус ш. томондан

ВШ 778-сонли Тошкент ш. – Пахтаобод. Пахтаобод томондан

ВШ 789-сонли Тошкент – Ғиждувон икки томондан

ВШ 945-сонли Шаҳрисабз ш. – Урганч ш. Шаҳрисабз ш. томондан

ВШ 1129-сонли Булунғур автостанцияси – Камар икки томондан

ВШ 1132-сонли Беруний – Урганч ш. икки томондан

ВШ 1174-сонли Ширин – Бекобод икки томондан

ВШЙТ 745-сонли Тошкент ш. – Пахтакор. Тошкент ш. томондан

ВШЙТ 797-сонли Тошкент ш. – Жиззах Тошкент ш. томондан

ВШЙТ 810-сонли Тошкент ш. – Зарбдор Тошкент ш. томондан

 

Эслатиб ўтамиз, талабгорлар тендер таклифларини тақдим этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказишлари лозим.

 

Тендер таклифларини юбориш учун тўловлар фақатгина ташкилотнинг банк ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши керак.