Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Саудия Арабистони билан фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболлари

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.04.2022 2703 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 19 апрель куни Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Маҳкамов ва Саудия Арабистони фуқаро авиацияси бош бошқармаси президенти А.Ал-Дуалиж ҳамда “Flynas” авиакомпанияси бош директори Б.Ал-Моханна ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида томонлар фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Марказий Осиё шаҳарларига Саудия Арабистонидан сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида икки давлатнинг тайинланган авиакомпаниялари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда томонлар фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.