Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Qanot Charq авиакомпанияси Самарқанд халқаро аэропортидан Истанбулга парвозларни амалга оширади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.05.2023 1546 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 1 июнь куни "Qanot Charq" хусусий аваикомпанияси Самарқанддан Туркиянинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Истанбулга тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни амалга ошира бошлайди.

 

Ушбу йўналишда рейслар ҳафтада уч марта сешанба, пайшанба ва шанба кунлари бажарилади.

 

Самарқанддан учуш вақти маҳаллий вақт билан соат 7:00 га белгиланган. Чипталарни ҳамда қўшимча хизматларни Самарқанд халқаро аэропорти кассаларида расмийлаштириш мумкин.