Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қандай қилиб янги транспорт йўналишлари ривожланиш омилига айланиши мумкин?

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.04.2023 2024 Yangiliklar

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Транспорт алоқаси – иқтисодий ўсиш ва халқаро савдо драйвери" панел сессияси бўлиб ўтди.

 

Муҳокама чоғида маърузачилар Марказий Осиё учун долзарб муаммо – транспорт харажатларини камайтириш учун минтақа давлатлари нима қилиши керак? деган саволни ўртага ташлашди.  Бундан ташқари,  Марказий Осиёнинг Европа давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ошириш сиёсатини ўз ичига олган хусусий инвесторлар учун имкониятлар муҳокама қилинди.

 

– Ўзбекистон Европа ҳамда Осиё ўртасида кўприк бўла олади ва бунинг учун барча зарур ресурслар мавжуд”, – дейди Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.  – Биз “Шимол-Жануб”,  “Шарқ-Ғарб” йўлакларида ҳам фаол иштирок этишга тайёрмиз, экспедиторлар ва ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйлаб ҳаракатланиши учун шарт-шароит яратиш имкониятига эгамиз.  Мамлакатимиз раҳбари томонидан олдимизга қўйилган топшириқ – иқтисодий тараққиёт ва инвестиция муҳитнинг драйвери бўлиш вазифаси амалга оширилмоқда,  лекин бунда хусусий ва инвестицион капитал иштироки ҳам муҳим ўрин тутади.

 

Тадбирда қайд этилишича,  статистика бўйича Осиё ва Европа ўртасидаги қитъалараро савдода юк ташишнинг 90 фоизидан ортиғи денгиз орқали амалга оширилади.  Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар эса ўз даромадларининг қарийб 18 % ини транспорт хизматларига сарфлашади.

 

– Биз Европа ва Осиё ўртасида кўприк сифатида жойлашганмиз – деди Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби, элчи Кубаничбек Омуралиев. – Ва албатта, транспорт алоқалари нафақат аъзо давлатлар, балки кузатувчи давлатларнинг ҳам минтақавий интеграциялашувида жуда муҳим рол ўйнайди. Туркий давлатлар ташкилоти транспорт коридорларини жадал ривожлантириш, минтақа давлатлари ўртасида товар ва хизматлар оқимини фаоллаштиришдан манфаатдор. Хусусан,  биз Шарқ ва Ғарб ўртасидаги йўлакни ривожлантиришга эътибор қаратмоқдамиз, бу бизга барқарор транспорт тармоқларини таъминлаш имкониятини беради. Бу эса, ўз навбатида, саноат тармоқларини ривожлантириш, мамлакатларимизнинг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Мутахассислар бир овоздан Шарқ ва Ғарбни боғловчи коридорни ривожлантириш зарур деган фикрга келишди. Илгари унга муқобил йўл сифатида қаралган бўлса, бугунги кунда, дунёдаги геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, унинг аҳамияти ортиб бормоқда.