Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Покистон билан транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.03.2021 4185 Yangiliklar

 

2021 йилнинг 13-17 март кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси Покистон портлари инфратузилмасини ўрганиш ва икки томонлама музокараларни ташкил этиш мақсадида Покистон Ислом Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Покистон Денгиз ишлари вазирлиги раҳбарияти, Покистон Миллий кемачилик корпорацияси, Юк ташиш компаниялари ассоциацияси ва логистика компаниялари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, “Қосим”, “Карачи” ва “Гвадар” портларнинг инфратузилмаси ва технологияси билан танишилди.

Покистон портларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон йўналишидан самарали фойдаланиш бўйича ишларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Музокаралар якунида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Покистон Денгиз ишлари вазирлиги ўртасида баённома имзоланди.