Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Ҳиндистон мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш масаласида келишувга эришди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.02.2021 3942 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси авиация маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиқатновларни “International Air Travel Bubble” Битими асосида амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бошланади.

Парвозлар 5 март санасидан ҳафтасига икки маротаба сешанба ва жума кунлари бажарилиши кўзда тутилмоқда.