Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Киноижодкорлар билан учрашув

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.08.2022 2474 Yangiliklar

 

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун” ва “Маҳаллабай” тамойиллари асосида ишларни ташкил этиш орқали халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, айниқса ёшларни юксак билимли ва маънавиятли қилиб вояга етказиш, жойларда фуқароларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳафтанинг дам олиш кунлари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани маҳаллаларида мунтазам равишда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси куни кеча Мирзо Улуғбек туманининг Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли учун ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Отабоев, “Дўстлик” ордени соҳибаси кино ва дубляж актрисаси Барно Қодирова ҳамда актриса Ойгул Абдураҳмонова иштирок этди.