Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Йўловчилар диққатига!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.01.2021 3964 Yangiliklar

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фуқароларнинг транспорт хизматларига бўлган талабларини инобатга олиб, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2021 йилнинг 3-4 февраль кунларидан бошлаб, Тошкент – Шовот – Тошкент йўналишида 58/57-сонли поездларнинг қатновини ҳафтасига 3 маротаба амалга оширади.

Хусусан, ҳафтанинг чоршанба, шанба ва якшанба кунлари Тошкент – Шовот йўналишида 58-сонли ҳамда пайшанба, якшанба ва душанба кунлари эса Шовот – Тошкент йўналишида 57-сонли поездлар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.