Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳайдовчилар ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.01.2022 3075 Yangiliklar

 

Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаркати хавфсизлиги бошқармаси, Йўл-партруль хизмати ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси Автомобиль ташувларини назорат қилиш бўлими инспекторлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган ЙПХ масканлари, “Тошкент” автовокзали, “Бобуршох” автостанцияси, бозорлар, йирик савдо мажмуалари ва сунъий равишда ташкил этилган автотураргоҳларда йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига, санитария талабларига, меҳнат ва дам олиш тартибига, автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш қоидаларига риоя этилиши ҳамда ташувларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлари асосида амалга оширилиши юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.