Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фуқаро авиацияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.12.2021 3678 Yangiliklar

 

Бугун, 21 декабрь куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлигида Фуқаро авиацияси агентлигида бўлиб ўтган тадбирда ташкилий масала кўриб чиқилди.
 
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тахир Алимжанович Назаров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори этиб тайинланди.
 
Фуқаро авиацияси агентлигида узоқ йиллар давомида раҳбарлик қилиб келган, мамлакатимиз фуқаро авиацияси соҳасининг ривожига муносиб ҳисса қўшган, катта тажрибага эга устоз Улжаев Толиб Эгамбердиевич нафақага кузатилди.
 
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Толиб Эгамбердиевичга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб, мамлакатимиз фуқаро авиацияси соҳасида устоз шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда етук мутахассисларни тайёрлаш йўналишида фаолиятни давом эттиришга ишонч билдирди.