Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.05.2022 2668 Yangiliklar

 

Бугун, 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитай билан учрашди.
 
Учрашувда Ж.Харгитай хоним мамлакатимиз транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш, соҳа ташкилотларида трансформация жараёнларини жадаллаштириш, транспорт инфратузилма лойиҳаларини ДХШ асосида амалга оширишни кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
 
Ўз навбатида Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов Европа тикланиш ва тараққиёт банки молиявий кўмаги билан мамтлакатимиз транспорт тизимини ривожлатириш бўйича инвестиция лойиҳаларинниг мувафаққиятли амалга ошириб келаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
 
Ж.Харгитай хоним ЕТТБ мамлакатимиз транспорт соҳасидаги ислоҳотларга молиявий ҳамда маслаҳат ёрдамини давом эттириш ниятини тасдиқлади. Музокаралар якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.