Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Бангладеш элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.11.2021 3226 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Алам Муҳаммад Жаҳонгир билан учрашди.

Учрашувда давлатларимиз ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, келгусида чартер-рейсларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш ҳамда сайёҳларни зиёрат туризми доирасида ташрифларини тизимли йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди.

Элчи жаноблари фуқаро авиацияси соҳасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик жабҳаларининг янада кенгайишига хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашув сўнггида, икки томон вакиллари давлатларимиз ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги алоқаларини ривожлантириш бўйича тизимли ишларни режалаштириш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этилиши учун кўмаклашишга келишиб олди.