Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобилда йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерлар электрон ташкил этилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.12.2021 4203 Yangiliklar

 

Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (738-сон, 06.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 1 мартгача йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали бириктириш бўйича электрон тизим тест режимида жорий этилади.

2022 йил 1 мартдан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади.

Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендер ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Қарор билан тендерни ўтказиш тартибига оид низом тасдиқланди. Низомда тендер таклифларига қўйиладиган талаблар, ғолибларни аниқлаш, шартнома тузиш ва бошқа қоидалар белгиланди.

Тасдиқланган Низомга мувофиқ:

ваколатли органлар тендерга қўйиладиган йўналишлар рўйхатини ахборот тизимига киритади;

тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими орқали тақдим этилади;

қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар махсус ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади ва тендер ғолиби аниқланади;

тендер ғолибига шартнома ва гувоҳномалар электрон тарзда ахборот тизими орқали тақдим этилади.

2022 йил 1 июлгача ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.