Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобилда халқаро ташувлар масалалари бўйича Ўзбек – Беларусь қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.08.2022 2410 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 2 август куни Беларусь Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлигида халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Беларусь – Ўзбекистон қўшма комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда икки давлат ўртасида 2021 йил ва жорий йилнинг олти ойи якунлари бўйича халқаро автомобиль ташувлари таҳлили, 2023 йил учун икки томонлама, транзит ва учинчи мамлакатларга/дан юкларини ташиш учун рухсатномаларни алмашиш миқдори, шунингдек, миллий ташувчиларга қулайлик яратиш мақсадида муқобил транспорт йўлакларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
 
Томонлар автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, ўзбек миллий ташувчилари малакасини ошириш, уларни Беларусь илғор тажрибаси асосида қайта тайёрлаш курсларига жалб қилиш юзасидан фикр алмашди.