Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.02.2021 5311 Yangiliklar

 

Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда. Мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда.

Бугун пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида буюк шоир таваллудининг 580 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз илм-фан намоёндалари, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, адабиётшунос олимлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.