Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Airbus компанияси вакиллари Транспорт университетига ташриф буюрди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.04.2022 3010 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 14 апрель куни мамлакатимизга келган “Airbus” компанияси делегацияси вакиллари Тошкент давлат транспорт университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида “Airbus” компаниясининг ижрочи вице-президенти, Европа минтақавий ҳудуди бўйича савдо президенти Воутер Ван Верш Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдураҳмонов билан учрашди.

Учрашувда “Airbus” компанияси вакилларига университет тарихи  унинг фаолият йўналишлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Бугунги кунда Тошкент давлат университети авиация йўналишида хорижий мамлакатларнинг 7 дан ортиқ олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиб келаётганлиги, “Airbus” каби йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши муҳим йўналишлардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.    

Одил Абдураҳмонов “Airbus” компанияси вакилларининг университетга ташрифини юқори баҳолаб, келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожланишига умид билдирди.

Шунингдек, ташриф давомида “Airbus” компанияси вакиллари университет талабалари билан учрашди. Учрашув давомида “Airbus” компаниясининг ижрочи вице-президенти, Европа минтақавий ҳудуди бўйича савдо президенти Воутер Ван Верш компания фаолияти юзасидан тақдимот ўтказди.