Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Аҳоли муаммоси ва мурожаатлари ўрганилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.01.2021 4752 Yangiliklar

 

Бухоро вилояти туманларидаги транспорт соҳасида мавжуд муаммоларни ўрганиш, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар билан яқиндан танишиш мақсадида Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро, Қоракўл, Жондор ва Олот туманларига ташриф буюриб, мазкур ҳудудларда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишишди ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишмоқда.

Туманлардаги маҳалла оқсоқоллари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида маҳаллабай кесимида мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси белгиланмоқда.

“Янги турмуш”, “Човли”, “Деҳқонобод”, “Соинқаровул” МФЙ раислари билан бўлиб ўтган учрашувларда ҳам маҳалла аҳолисини қийнаётган масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди.