Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

30  июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан ёшларга табрик

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.06.2022 3774 Yangiliklar

 

Ёшлар – ҳар бир юрт ва миллатнинг бойлиги, буюк салоҳияти ҳамда куч-қудрати манбаидир. Юртимизда аҳолининг 60 фоиздан зиёд қисмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Шу боис ҳам мамлакатимизда ёшларга ғамхўрлик қилиш, улар келажакда комил инсон бўлиб вояга етиши ва юрт тараққиёти йўлида ўз имконияти ва салоҳиятини ишга солиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Бугунги кунда юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Транспорт соҳасининг барча жабҳаларида бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёшларнинг мустақил фикри,  замонавий билим ва кўникмаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бугунги кунда транспорт соҳасида 35 мингга яқин ёшлар фаолият юритиб келмоқда.

Транспорт соҳаси ёш ходимлари Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ўқиб, ўз устида ишлаб соҳани янги даражага кўтариш учун куч-ғайратини аямасдан ҳаракат қилишига ишонаман.

Умид қиламанки, Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончини оқлаш учун имкониятлардан унумли фойдаланиб, янада кўпроқ ўқиб ва изланиб, замонавий билимларни ўзлаштириб, ишлаб чиқаришга жорий қилиш орқали соҳамизни янада такомиллаштиришда ўз ғояларингиз билан фаол қатнашасиз.

30 - июнь — "Ёшлар куни" билан Янги Ўзбекистоннинг эртаси бўлган барча ёшларни самимий муборакбод этаман!

Шу муқаддас заминни асраб-авайлаш, меҳнаткаш халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш, юртимизни дунёнинг тараққий этган давлатлар қаторига олиб чиқишдек ниҳоятда шарафли ишда ёшларга ишонишимизни,  уларга суянишимизни таъкидлаб,  мана шу масъулиятли вазифани виждонан, сидқидилдан адо этишда барча ёшларга куч-қувват, улкан зафарлар тилайман.

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.