Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти педагог ходимларга танлов эълон қилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.08.2022 4631 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти педагог ходимларга танлов эълон қилади:

Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул раҳбари, раҳбар ўринбосари, транспорт бўлими раҳбари ва (ёки) ҳаракат хавфсизлиги мутахассислари;

(Дарс машғулотлари йўналишлари: Автомобиль транспорти корхоналарини бошқариш, автомобиль транспортида ташишни ташкил этиш ва бошқариш, йўловчилар ва юкларни ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, автомобиль тузилиши ва уларнинг эксплуатацияси, транспорт логистикаси)

Автотранспортда ҳалқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар;

(Дарс машғулотлари йўналишлари: Халқаро автомобиль ташувларини ташки этиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги миллий қонунчилик, транспорт воситалари техник талабларини тартибга солувчи норматив – хуқуқий хужжатлар, автотранспорт хатарларини суғурталаш).

Хавфли юкларни ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар;

(Дарс машғулотлари йўналишлари: хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари, хавфли юкларни ташувчи ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар,Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш Европа Келишуви талаблари ва меъёрлари)

Малака ошириш курсларида шартнома асосида дарс ўтиш учун педагог кадрларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Танловда иштирок этиши учун номзодлар маълумотномасини электрон шаклда institut@mintrans.uz электрон почтасига юборишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 15 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Педагог ходимларга қўйиладиган талаблар:

Маълумоти: Олий, камида бакалавр даражасига эга бўлишлари шарт.

Мутахассислик: Автомобиль ёки техник йўналишда олий касбий маълумотга эга бўлиш, илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлиши устунлик беради.

Меҳнат стажи: Ушбу соҳада камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши ҳамда соҳада камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Давлат тилини билиши: Давлат тилини мукаммал билиши. Суҳбат жараёнида оғзаки ва ёзма нутқда фикрларини узвий ва мукаммал ифода эта олиши лозим.

Хорижий тилни билиш даражаси: Камида 1 та хорижий тилини билиши, устувор равишда рус тилини билиши муҳим ва инглиз ҳамда бошқа чет тилларини билиши устунлик беради. Бунда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлиши афзалликлар беради.

Компьютер саводхонлиги: Компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича минимал билим ва кўникмаларга эга бўлиши MS Office иловаларининг ofis тўплами ҳамда интернет тармоғидан фойдалана олиши. Word, Excel, PowerPoint, Assess каби иловалар ҳамда интернет тармоғида ишлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим.

Қўшимча талаблар.

Давлат талаблари асосида тингловчилар билан ўқув ишларини олиб бориш, доимий равишда малакасини оширганлиги.

  1. Ўқув курслар контенти (тегишли мавзу маъруза матни, тақдимоти, видеодарси (15 дақиқалик) ва тест топшириқларини тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиши.
  2. Ўқитишда юксак касбий маҳоратга эга бўлиши.

Педагог ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш: олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари асосида амалга оширилади.

Педагог ходимлар Институт ҳақида маълумотни https://www.avtoilm.uz/ сайти орқали олишлари мумкин.