Манзил:
Зулфияхоним кўчаси, 3 уй
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УКда бўлиб, бу ерда ташкил этилган техник ўқув-машғулот маркази билан яқиндан танишди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхоналарда ёш кадрларга ҳам амалий, ҳам назарий билим бериш мақсадида ташкил этилган инновацион ўқув-машғулот марказида бир вақтнинг ўзида 50 нафар ишчи-ходимга машғулот ўтиш имконияти яратилган.
Шунингдек, Марказда ёш мутахассисларнинг билим савиясини ошириш ва соҳага оид тушунчаларини ҳосил бўлиши учун ҳар бир хўжаликда иш жараёнларида фойдаланиладиган иш қуроллари, техника ва қурилмаларнинг эҳтиёт қисмлари билан жиҳозланган.