Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Янги йил байрами арафасида “Afrosiyob” поездлари қатнови яна биттага кўпаяди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.12.2021 3829 Yangiliklar

 

Янги йил байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик ҳамда ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2021 йил 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг қатновини йўлга қўяди.

Ҳозиргача фақат ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб келаётган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди, 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 09:02 да “Тошкент-Бухоро” йўналишида қатновини амалга оширади.

Шунингдек, 769-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ҳам 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 15:02 да “Бухоро-Тошкент” йўналишида қатновини амалга оширади.

Ушбу поездлар Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади.

Бундан ташқари байрам кунлари барча йўловчи поездларга қўшимча вагонлар ҳам уланади.