Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналишида автобус қатновлари қайта тикланмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.07.2022 4725 Yangiliklar

 

2022 йил 1 августдан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.

Мазкур йўналишда “Yulduz-SX” хусусий корхонаси ўзининг “Yutong” русумли автобусларида қатновларни амалга оширади.

Тошкент – Новосибирск йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба куни бажарилади. Ушбу йўналишда автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 14:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналишда чипта нархи 803 000 сўм этиб белгиланган.

Новосибирск – Тошкент йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади. Автобуслар маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Тошкент томон йўлга чиқади.