O' Z B E K I S T O N   R E S P U B L I K A S I
T R A N S P O R T   V A Z I R L I G I

ВИЛОЯТЛАРАРО АВТОТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ БУТУНЛАЙ ТЎХТАТИЛДИ

27 Mar

ВИЛОЯТЛАРАРО АВТОТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ БУТУНЛАЙ ТЎХТАТИЛДИ

Ҳурматли фуқаролар мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг миқиёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун, 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.

Аҳоли саломатлигини асраш, санитария осойишталигини таъминлаш мақсадида жорий этилаётган вақтинчалик чеклов чораларини тўғри баҳолаган ҳолда унга сўзсиз амал қилишингизни сўраб қоламиз.  

Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ва асосий вақтни уйда ўтказиш коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишда энг самарали усулдир. Шу боис зарурат бўлмаганда, кўчага чиқмасдан, оила даврасида қолиш жуда муҳимлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ушбу чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан тадбиқ этилмайди. Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.

Барча саъйи-ҳаракатлар – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа мақолалар

16 May

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

12 May

Тошкент шаҳрида ҳайит намози муносабати билан айрим кўчалар вақтинча беркитилади

Тошкент шаҳрида ҳайит намози муносабати билан айрим кўчалар вақтинча беркитилади

Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Аъзо бўлиш