Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«Uzbekistan Airways» Ҳиндистонга парвозлар сонини қисқартирди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.06.2021 4417 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ҳиндистонда юзага келган эпидемиологик вазият муносабати билан 2021 йил 18 июндан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилаётган Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни бекор қилади.

Йўловчилар бекор қилинган қатнов авиачиптаси учун пул маблағларини қайтариб олишлари мумкин.

Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналиши бўйича сешанба кунидаги авиақатновлар амалдаги жадвалга мувофиқ бажарилади.

Батафсил маълумотларни авиакомпаниянинг www.uzairways.com веб-сайтидан олиш мумкин. Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00. Мурожаатлар соат 8:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади.